Линклар

"Исломий давлат" гуруҳи британиялик Алан Хеннингни қатл этди

  • Ҳурмат Бобожон

“Исломий давлат” жанггарилари британиялик Алан Хеннингни бошини танасидан жудо этилгани тўғрисидаги видеони жума куни интернет тармоқлари орқали эълон қилди. Бунга қадар жанггарилар уч одамни қатл этганини ўз зиммасига олган эди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши британиялик Алан Хеннингнинг “Исломий давлат” жанггарилари тарафидан ўлдирилишини қоралади.

“Исломий давлат” жанггарилари британиялик Алан Хеннингни бошини танасидан жудо этгани акс этган видео 3 октябрь куни Интернетда пайдо бўлган эди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Хеннингнинг ўлдирилишини мудҳиш жиноят дея атади.

- Бу жиҳодчи гуруҳларнинг нақадар шавқатсизлигини кўрсатади, - дейилади кенгаш баёнотида.

Алан Хеннинг икки фарзанднинг отаси эди.

Алан Хеннинг икки фарзанднинг отаси эди.

Инсонпарварлик ташкилотларига кўнгилли ўлароқ такси ҳайдовчиси бўлиб ёлланган 47 ёшли Хеннинг ўтган йил декабрь ойида Туркия ва Сурия чегарасини кесиб ўтганида жанггарилар тарафидан қўлга олинганди.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ўз ватандоши Хеннинг қотиллари ушланиб, жазога тортилишини айтди.

"Хеннингнинг одамларга ёрдам бермоқчи бўлганида гаровга олиниши "Исломий давлат" жанггарилари ноинсонийлигининг чеки йўқлигидан далолатдир", деди Кэмерон.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам гаровдаги британияликнинг "ИД" жанггарилари тарафидан ўлдирилишини қоралади.

"Британиялик дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз билан биргаликда биз Аланни, шунингдек, Жим Фоули, Стивен Сотлофф ва Дэвид Хэйнсларнинг ўлимига айбдорларни маҳкамага тортиш учун барча ишни қиламиз", деди президент Барак Обама.

Алан Хеннингнинг қатл этилигини Британиядаги мусулмон жамоалари ҳам қоралаб чиқди.

Британиядаги Мусулмон кенгаши Хеннингнинг ўлдирилишини “таҳқиромуз жирканч амал” деб атади.

Аввалроқ Британиядаги бир қатор уламолар "Исломий давлат" экстремистик гуруҳидан гаровга олинган британиялик Алан Хеннингни озод этишни талаб қилган эди.

Сўнгги ойларда Ироқ ва Сурияда йирик ҳудудларни қўлга киритган "Исломий Давлат" бир қанча америкалик ва британияликни қатл этди.

Британиялик Хеннинг "Исломий давлат" жанггарилари тарафидан боши танасидан жудо этилган тўртинчи хорижлик гаровгир бўлди.

Сўнгги видеода Исломий давлат яна бир америкаликни ўлдириш билан пўписа қилмоқда.

Сўнгги видеода Исломий давлат яна бир америкаликни ўлдириш билан пўписа қилмоқда.

Аввалроқ америкалик журналистлар Жеймс Фоули ва Стивен Сотлофф, шунингдек, инсонпарварлик ташиклотнинг шотландиялик ходими Дэвид Хэйнс жиҳодчилар тарафидан қатл этилган эди.

Сўнгги видеода "Исломий давлат" яна бир америкаликни ўлдириш билан пўписа қилмоқда.

Инглиз тилида гапирган жанггари Хеннинг бўғзига пичоқ тираб, навбатдаги қурбон америкалик Питер Кассиг бўлиши ҳақида огоҳлантиради.

Индианаполислик 26 ёшли Кассиг 2013 йилднинг октябрида Сурияда йўқолган эди.

"Исломий давлат" жанггарилари АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Ироқ ва Суриядаги позицияларини бомбалашни бас қилишни талаб этмоқда.

Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Ироқдаги "ИД" мавқеъларига қарши ҳаво зарбаларини амалга ошириб келмоқда.

Исломий давлат жанггарилари қатл этган Алан Хеннинг икки боланинг отаси эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG