Линклар

Покистонлик толиблар “Исломий Давлат”ни қўллаб-қувватлашини билдирди


Таҳрики-Толибон Покистон ташкилоти матбуот котиби Шаҳидулла Шаҳид.

Таҳрики-Толибон Покистон ташкилоти матбуот котиби Шаҳидулла Шаҳид.

Покистонлик толиблар “Исломий Давлат” гуруҳи сафларида жанг қилиш учун мужоҳидлар жўнатишга ваъда берди.

2007 йилда Ал-Қоида билан расман иттифоқ тузган Таҳрики-Толибон Покистон ташкилоти матбуот котиби Шаҳидулла Шаҳид 4 октябрь куни электрон почта орқали Яқин Шарқ минтақасидаги барча жиҳодчи гуруҳларни бирлашишга чақирди.

Шаҳид номаълум жойдан телефон орқали Франс Пресс агентлигига ўз ташкилоти минтақага 1000дан 1500 нафаргача жанггари жўнатганини айтди.

Шаҳидулла Шаҳид Таҳрики-Толибон Покистон ташкилоти “Исломий Давлат” сафларига мужоҳидлар жўнатишни давом эттириши ва гуруҳни қўлаб-қувватлашда давом этишини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG