Линклар

“Исломий Давлат” жанггариларининг Кобани шаҳрига ҳужуми давом этмоқда


АҚШ учқичлари “Исломий Давлат” гуруҳи жанггариларига қарши ҳаводан зарбалар бераётганига қарамай, Суриянинг Туркия чегарасига яқин жойлашган Кобани шаҳрини жанггарилар ўққа тутиши давом этмоқда.

АҚШ етакчилигидаги коалиция учқичлари жанггариларни бомбардимон қилаётгани Кобанига ҳужумни тўхтата олмади.

Ҳарбий ҳаракатлари сабабли Кобани шаҳрида яшовчи аҳолидан 180 минг киши Туркия ҳудудига қочиб ўтган.

“Исломий Давлат” жанггарилари аксар аҳолиси курдлар, шунингдек, туркман, араб ва арманлар ҳам яшайдиган Кобани шаҳрини босиб олиш учун сентябрь ойи ўртасидан бери ҳужум қилмоқда.

Коадиция учқичларининг зарбаларига қарамай, жанггарилар сўнгги кунларда Кобани шаҳрига яқинлашишга муваффақ бўлган.

XS
SM
MD
LG