Линклар

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида тўққизинчи ўринни эгаллади


Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида 19 сентябрдан 4 октябргача бўлиб ўтган XVII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тўққизинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистондан 290 нафар спортчи иштирок этган мусобақа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 9та олтин, 14та кумуш ва 21та бронза, жами, 44та медални қўлга киритган.

Хитой терма жамоаси 342та медал билан тўққизинчи марта Осиё ўйинлари ғолиб бўлди.

Иккинчи ўрин 234та медал олган Жанубий Корея терма жамоасига насиб қилди.

200та медални қўлга киритган Япония терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистон терма жамоаси 84та медални қўлга киритиб Осиё ўйинларида тўртинчи ўринни эгаллади.

Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги Осиё ўйинларида 45та давлатнинг 14 минг вакили 36та спорт тури бўйича 439та медаллар жамламаси учун беллашув олиб борди.

XS
SM
MD
LG