Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:44

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” юк ташиш қоидаларига ўзгартишлар киритди


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати йўловчилар юкини ташиш қоидаларига ўзгартишлар киритди.

Авиаширкатнинг Интернетдаги сайтида 5 октябрь куни нашр қилинган эълонга кўра, 2014 йил 1 октябрдан бошлаб йўловчиларнинг теле-, видео- ва радиоқурилмалари рўйхатга олинган багажда қиймати маълум қилинган ҳолда ташилади.

Айни пайтда, йўловчидан қурилма қийматининг 10 фоизи миқдорида қўшимча йиғим ундирилади.

Агар йўловчи бош тортса, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ушбу багажнинг бутунлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати янги тартиб кучга кирганидан тўрт кун ўтиб уни эълон қилди.

XS
SM
MD
LG