Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:50

ШҲТ Бош прокурорлари Тошкентда учрашади


2014 йил 8 октябрь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Бош прокурорлири учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига кўра, йиғилишда ташкилотга аъзо давлатлар прокуратуралари фаолиятидаги истиқболли йўналишлар масаласи муҳокама этилиши режаланган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистондан ташқари, Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон аъзо.

11-12 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилиши ўтказилди.

Саммитда қатнашиш учун Ўзбекистон президенти Тожикистонга олти йилда илк бор ташриф буюрди.

XS
SM
MD
LG