Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:30

Грозний шаҳридаги портлашда тўрт нафар полиция ходими ўлди


Россия Ички ишлар вазирлигининг Шимолий Кавказдаги Чеченистон бўлими Грозний шаҳри ташкил этилганининг 196 йиллиги муносабати билан концерт уюштирилиши режаланган жой яқинида портлаш содир этилганини билдирди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, 5 октябрь куни концерт зали ташқарисида металл детектор билан ишлаётган маҳаллий полиция ходимига одамлар орасида ўзини ғалати тутаётган ёш йигит шубҳали бўлиб кўринган.

Полиция ходими унга яқинлашган пайтда, портловчи камзул кийиб олган йигит ўзини портлатган.

Худкуш ҳужумда тўрт нафар полиция ходими ҳалок бўлган.

Маҳаллий расмийларга кўра, шахси очиқланмаган йигит Грозний шаҳрининг Старопромислов туманидан бўлган ва икки ой олдин уйидан чиқиб кетганидан бери ундан дарак бўлмаган.

XS
SM
MD
LG