Линклар

“Исломий Давлат” Кобани яқинидаги тепаликнинг бир қисмини ишғол қилди


“Исломий Давлат” гуруҳи жанггариларининг Кобани шаҳрига ҳужуми.

“Исломий Давлат” гуруҳи жанггариларининг Кобани шаҳрига ҳужуми.

“Исломий Давлат” гуруҳи жанггарилари Суриянинг Туркия чегарасига яқин жойлашган Кобани шаҳри яқинидаги стратегик тепаликнинг бир қисмини ишғол қилди.

Қароргоҳи Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилотига кўра, Курд халқи ҳимоячилари ва тепаликнинг шаҳарга юзланган шимолий томонини назорат қилаётган суриялик исёнчиларга қарши тун бўйи давом этган шиддатли отишмалардан сўнг жиҳодчи жанггарилар 5 октябрь куни Миште Нур тепалигининг жанубий қисмини ишғол қилган.

АҚШ учқичлари ҳаводан зарбалар бераётгани “Исломий Давлат” гуруҳи жанггариларини стратегик тепаликнинг бир қисмини эгаллаб олишига тўсқинлик қила олмади.

Ҳужумлар сабабли Кобани шаҳрида яшовчи аҳолидан тахминан 180 минг киши чегарани кесиб Туркия ҳудудига қочиб ўтишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG