Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:06

Таганка театри асосчиси ва бадиий раҳбари Юрий Любимов вафот этди


Юрий Любимов.
Юрий Любимов.

Таганка театрининг бадиий раҳбари, россиялик таниқли режиссёр Юрий Любимов 5 октябрь куни 97 ёшида Москвада вафот этди.

Ахборот агентликларига кўра, Любимов касалхонада юрак ҳасталигидан вафот этган.

Юрий Любимов билан видолашув маросими чоршанба куни Вахтангов театрида эрталаб соат 10да бошланади. Машҳур санъат арбобини ўша куни дафн қилиш режаланган.

Юрий Любимов 1917 йилда Ярославль шаҳрида туғилган. Кейинчалик унинг оиласи Москвага кўчиб келган.

Любимов 1964 йилда Таганка театрини ташкил қилган ва 50 йил давомида театрга бадиий раҳбар бўлиб келган.

XS
SM
MD
LG