Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Нуланд музокара учун Киевга боради


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд.

АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евросиё ишлари бўйича ёрдамчиси Виктория Нуланд 6 октябрь куни Киевда Украина ҳукуматининг юқори лавозимли мулозимлари билан музокара ўтказади.

АҚШ Давлат департаменти томонидан тарқатилган баёнотда Нуланд Киев расмийлари билан Қўшма Штатлар Украинада олиб борилаётган ислоҳотларга кўмак кўрсатиш ишига содиқ экани, Шарқий Украинадаги зиддият ҳолати ҳамда Вашингтоннинг Украина ҳудудий яхлитлигини дастаклаши ҳақида сўзлашиши айтилган.

Нуланд сафари Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар оташкесим шартларини бузаётгани ҳақида хабарлар тарқалаётган кезга тўғри келмоқда.

Украина Мудофаа вазирлиги вакили Володимир Польовийнинг 5 октябрь куни берган маълумотига кўра, мамлакат шарқида ҳукумат кучларига қарши амалга оширилган бир қанча ҳужум чоғида сўнгги 24 соат ичида украиналик икки ҳарбий ҳалок бўлган.

Айирмачилар назорати остида бўлган Донецк шаҳрида эса, исёнчилар раҳбарларидан бўлган Эдуард Басулинга кўра, сўнгги 24 соат ичида аэропорт атрофида уч нафар россияпараст жанггари ўлдирилган. Бу ерда исёнчилар бир ҳафтадан буён ҳукумат кучларини аэропортдан сиқиб чиқаришга уринмоқдалар.

XS
SM
MD
LG