Линклар

Сурияда курдлар "Исломи давлат"га қарши жангларни давом эттирмоқда


Суриянинг Кобане шаҳарчасида “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашаётган курд жангариларига АҚШ ҳаводан кўмаклашмоқда. "ИД" жангарилари шанба куни кечқурун Кобане яқинидаги стратегик аҳамиятга эга тепаликни эгаллаб олди, лекин АҚШ ҳаво зарбалари уларни бироз чекинишга мажбур қилди.

Кобане шаҳри расмийси Идрис Наҳсен "ИД" жангарилари шаҳардан бир километр узоқликда экани, уларни тўхтатиш учун ҳаво ҳужумларигина етарли бўлмаслигини айтмоқда.

Маркази Лондонда жойлашган Сурияда инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилотига кўра, Кобане яқинидаги "ИД" позициялари олдида курд аёли ўзини портлатиб юборган.

Туркия билан чегарадош Кобане шаҳарчаси "ИД"га қарши халқаро курашда муҳим аҳамият касб этади.

АҚШ Марказий қўмондонлигининг маълум қилишича, АҚШ ҳарбийлари 4 октябрь куни Сурияда учта ҳаво ҳужуми, 5 октябрь куни эса Ироқда олтита ҳужум амалга оширган.

XS
SM
MD
LG