Линклар

НАТОнинг янги бош котиби Россия билан яхши муносабат ўрнатмоқчи


НАТОнинг янги раҳбари шимолий альянс билан Россия ўртасида “конструктив” муносабатлар ўрнатилиши тарафдори эканини баён қилди.

Ўтган ҳафта НАТО бош котиби этиб сайланган Йенс Столтенберг Польшанинг "Gazeta Wyborcza" нашрига 6 октябрь куни берган интервтьюсида шарқий Европада НАТОга аъзо давлатлар мудофаасини кучайтириш режаларига қарамасдан, Россия билан яхши алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилишини билдирди.

“НАТОни кучайтириш билан Россия билан конструктив муносабатларни ўрнатиш ўртасида тафовут йўқ”, дея таъкидлади НАТО раҳбари.

Столтенберг НАТО ўзининг халқаро мажбуриятларига содиқ қолиши, жумладан, Совуқ уруш даврида Москва билан имзоланган собиқ социалистик мамлакатларда ҳарбий ҳозирликни чеклашга доир битимни бузмаслигини билдирди.

Якшанба куни Польшанинг TVP Info каналига берган суҳбатида, Столтенберг НАТО ўз қўшинларини истаган жойга ташлаши мумкин, дея таъкидлади. Бу баёнот шарқий Европада катта қўшинларни жойлаштирмасликка доир битимни шубҳа остига олиш, дея талқин қилиниши мумкин.

НАТО билан Москва ўртасидаги муносабатлар Украинадаги бўҳрон туфайли ёмонлашган.

XS
SM
MD
LG