Линклар

logo-print

Тошкентда келаси йили Hilton ва Hyatt меҳмонхоналари иш бошлайди


Intercontinental Ўзбекистонни тарк этишига молиявий қийинчиликлар сабаб бўлган эди.

Intercontinental Ўзбекистонни тарк этишига молиявий қийинчиликлар сабаб бўлган эди.

Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонаси келаси йилнинг ўрталаридан АҚШнинг Hilton халқаро тармоғи ихтиёрига ўтади. Бу ҳақда Подробно.уз нашри “Ўзбектуризм” вакилига таяниб хабар қилмоқда.

Унинг айтишича, дунёдаги энг йирик тармоқлардан бири бўлган Hilton билан бу борада музокаралар давом этмоқда. Ҳозирда собиқ Intercontinental меҳмонхонасида Hilton ширкати қўган шартга биноан таъмир ишлари бошлангани айтилмоқда. 2012 йилгача Intercontinental меҳмонхонаси сифатида фаолият юритган International Hotel Tashkent Ўзбекистондаги ягона “беш юлдузли” меҳмонхонадир.

Британиянинг Intercontinental ширкати икки йил аввал Ўзбекистонни тарк этишига молиявий қийинчиликлар, хусусан сўмда олинган даромаднинг конвертацияси билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган эди.

Айни пайтда, АҚШнинг яна бир меҳмонхона тармоғи Hyatt ширкатига қарашли отель Тошкентда 2015 йилда очилиши хабар қилинмоқда. Янги Hyatt меҳмонхонаси қурилишига 113 миллион АҚШ доллари сармоя қилингани ва унда мижозлар учун 294та хона бўлиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG