Линклар

Ўтган ҳафта Екатеринбургда йўқотилган ўзбек паспортининг эгаси топилди. Озодлик радиоси сайтида берилган эълон ёрдамида муштарийларимиз саноқли кунларда паспортни эгасига топширишга эришди.

Ўтган жума куни Россиянинг Екатеринбург шаҳридан Озодликка мурожаат қилган мухлислар шаҳар мартшрут таксиларидан бирида топилган яшил паспорт тўғрисида хабар берди.

Ўзбекистонлик Зарина ва Бахтиёр бу паспортни уларга бир рус йигит топширганини айтди. Озодлик мухбири билан душанба кунги суҳбатда Зарина паспорт аллақачон экасига топширилганини маълум қилди.

- Ўша куни кечқурун телефон қилишди. Бугун эса эрталаб келишди ишхонам олдига ва бердим чиқариб паспортни. Улар Интернетдан билибди. Сизларга раҳмат каттакон! Ўзи қийналиб кўчаларда реклама қилиб, эълон осиб юрган экан. Агар шу ҳафта топа олмаса, Новосибирскка бориб, посолствога мурожаат қиламан, деб юрган экан қийналиб, бечора,- дейди Зарина.

Озодлик билан суҳбатда паспорт эгаси - косонсойлик Исломхон, паспортини ҳақиқатан маршрут таксисида тушириб қолдиргани ва Интернетда тарқатилган хабар орқали бу ҳақда хабар топганини маълум қилди.

Хорижда юрган ўзбекистонликлар учун паспорт йўқолиши катта муаммоларни келтириб чиқариши маълум. "Паспорт йўқолиб қолса, нима қилиш керак?", деган савол ҳар бир муҳожирни қийнаши табиий.

Ўзбекистон фуқароси агар хорижга чиқиб, паспортини йўқотиб қўйса, қандай йўл тутиши борасида OzodJavob дастурида махсус танишишингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG