Линклар

Покистондаги Толибон ҳам "Исломий давлат" гуруҳини ёқлади


Покистондаги Толибон ҳаракати Сурия ва Ироқдаги “Исломий давлат” жангари гуруҳини қўллаб-қувватлашини баён қилди.

Қурбон ҳайити арафасида эълон қилган баёнотида Толибон исломчиларни АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция тимсолидаги “душманга” қарши бирлашишга чақирди.

1997 йилдан бери Исломобод ҳукуматига қарши ўз жиҳодини эълон қилган Покистон Толибон ҳаракати “ИД” жангариларини илк бор очиқчасига қўллаб-қувватламоқда.

Таҳрики Толибон Покистон ҳаракати матбуот вакили Мавлоно Фазлуллоҳ тарқатган баёнотда Сурия ва Ироқдаги “ИД” жангариларига қарата “душманларимизга қарши олиб бораётган курашингиздан фахрланамиз. Биз яхши ва ёмон кунларингизда сиз билан биргамиз”, дейилади.

Ўтган ҳафта Покистондаги толибларга алоқадор Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ҳам “ИД” гуруҳини ёқлаб баёнот тарқатди.

Бундан бир йил олдин Озодлик билан суҳбатлашган Ўзбекистон Исломий ҳаракати вакили Сурияда президент Башар Асадга қарши жанговар ҳаракатларга қўшилмаслигини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG