Линклар

logo-print

Санкт-Петербургда ўрнашган Равшанбек Комилов бошчилигидаги ўзбек дорбозлари Россиянинг турли шаҳарларида ўз маҳоратини кўрсатиб келмоқда. Ўзбек ва ўзбекистонликлар бутунроссия конгресси ташаббуси билан Россиянинг Тула шаҳрида ўтказилган “Кураш-2014” мусобақасида Комиловлар сулоласи дорбозлик ўйинларини намойиш этди.

Намойишга келган мухлислар дорга чиққан 3 яшар Робияхон Комилова, 32 килоли тошларни ўйнатган ва устидан машина ўтган Дилшодбек Комилов ва бошқа оила аъзолари чиқишларини томоша қилди.

Дорбозлар ҳатти-ҳаракатларини пастда туриб сулола бошлиғи Равшанбек Комилов бошқариб турди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG