Линклар

Кобанида курдлар ва “Исломий давлат” жанггарилари ўртасида кўча жанглари бўлиб ўтмоқда


Сурия-Туркия чегараси яқинидаги Кобани шаҳрида уч ҳафтадан буён шиддатли жанглар бормоқда.

Сурия-Туркия чегараси яқинидаги Кобани шаҳрида уч ҳафтадан буён шиддатли жанглар бормоқда.

Суриянинг Туркия билан чегарадош Кобани шаҳрида “Исломий давлат” гуруҳи жанггарилари ва маҳаллий курдлар ўртасида кўча жанглари бўлиб ўтмоқда.

Хабарларга кўра, 6 октябрь куни “Исломий давлат” жанггарилари танклар ва бошқа қуроллардан фойдаланган ҳолда шаҳарнинг шарқий қисмига бостириб кирган.

Маҳаллий курдлар Кобани “Исломий давлат” жанггарилари томонидан тўла ишғол қилинишининг олдини олиш учун АҚШ бошчилигидаги коалицияни ишғолчиларга қарши ҳаво зарбаларини фаоллаштиришга чақирмоқдалар.

“Исломий давлат” жанггариларининг Кобанига ҳужуми бошланганидан буён ўтган уч ҳафта мобайнида, Туркия бош вазири Довудўғлига кўра, Туркияга 185 мингдан зиёд одам қочиб ўтган.

XS
SM
MD
LG