Линклар

logo-print

Порошенко Украина-Россия чегарасида тўлиқ назорат ўрнатилиши лозимлигидан баҳс этди


Украина президенти П.Порошенко ва АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси В.Нуланд учрашувидан лавҳа, Киев, 2014 йил 6 октябри.

Украина президенти П.Порошенко ва АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси В.Нуланд учрашувидан лавҳа, Киев, 2014 йил 6 октябри.

Украина президенти Петро Порошенко Россия-Украина чегарасида тўлиқ назорат тикланмагунича мамлакат шарқида тинчлик ўрнатилиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у душанба куни Киевда АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евросиё ишлари бўйича ёрдамчиси Виктория Нуланд билан учрашув чоғида билдирди.

Порошенко, агар юзага келган вазият ўзгартирилмаса, шарқий Украинадаги россияпараст айирмачилар томонидан назорат қилинаётган вилоятлар келаётган қиш мавсумида гуманитар бўҳрон қаршисида қолиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди. Украина президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ерда гап аҳолига газ, электр ва озиқ-овқат етказиб бериш устида кетмоқда.

XS
SM
MD
LG