Линклар

Ўзбекистон бош муфтийси яна дунёнинг энг таъсирли мусулмонлари рўйхатида


Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов.

Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов.

Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов бу йил ҳам "Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони" рўйхатига киритилди. Уммондаги Қироллик Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан 2009 йилдан бери эълон қилиб келинаётган мазкур рўйхатга Ўзбекистон бош муфтийси бу йил бешинчи марта киритилмоқда.

Марказ томонидан 2013 йили эълон қилинган рўйхатга Ўзбекистон президенти ҳам киритилганди. Бироқ қўшни Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов киритилган бу йилги рўйхатда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов номи зикр этилмаган.

"Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони" рўйхатида биринчи ўринни Саудий Арабистони қироли Абдулла бин Абдулазиз эгаллаб турибди. Иккинчи ўринга сунний уламо Шайх Аҳмад Муҳаммад ат-Тоййиб, учинчи ўринга эса Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳумайний қўйилган.

Усмонхон Алимов Ўзбекистон бош муфтийси лавозимида 2006 йилдан буён ишлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG