Линклар

ЕИ дипломати: "Рус айиғига" нисбатан қатъият ва вазминлик даркор


Европа Иттифоқи ташқи ишлар комиссари лавозимига номзод Федерика Могерини.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар комиссари лавозимига номзод Федерика Могерини.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар комиссари лавозимига номзод Федерика Могерини ЕИ Россияга нисбатан қатъийлик ва вазминлик билан ёндашиши лозим, дея баён қилди.

Европа Парламентида ўз номзоди кўриб чиқилган мажлисда гапирган Могерини “қатъият ва дипломатия қўллашимиз керак, деб айтган бўлардим. Лекин иккиси ўртасидаги мувозанат рус айиғининг хатти-ҳаракатига ҳам боғлиқ бўлади”, дея таъкидлади.

Шарқий Европа давлатлари Могерини Италия ташқи ишлар вазири сифатида Москванинг Украина бўҳорнидаги ролига нисбатан ўта юмшоқ ёндашувда бўлганликда танқид қилиб, унинг номзодига қарши чиққан.

Могерини ЕИ шарқий қўшниларга каттароқ эътибор қаратиши лозим, деб таъкидлади. ЕИ, деди у, “Украинага хавфсизлик, институционал ислоҳот, сиёсий жараён масаласида тўлиқ ёрдам кўрсатиши керак”.

Европа дипломати шунингдек, Украина ҳукумати ва россияпараст айирмачилар ўртасидаги сулҳ шартларини “тўлиқ бажариш” аҳамиятини алоҳида қайд этди.

XS
SM
MD
LG