Линклар

Тожикистон ички ишлар вазири потенциал норозиларни "жиноятчи"га чиқарди


Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода пойтахт Душанбеда аксилҳукумат намойишини режалаштираётган мухолифат гуруҳини “жиноятчилар”, дея атади.

Россиянинг ТАСС агентлигига 7 октябрь куни берган интервьюсида “24 Гуруҳи” ҳаракати етакчилари “турли жиноятлар учун Тожикистон ҳукумати тарафидан қидирилаётган хорижда яшайдиган жиноятчилардир”, дея таъкидлади.

Тожикистон матбуоти мухолифат етакчиси Умарали Қуватовнинг ташкилоти Интернетда тарқатилган 10 октябрь куни Душанбе шаҳрида норозилик намойиши ўтказиш чақируви ортида турганини ёзмоқда.

Хабарларда Тожикистонда юзлаб Интернет сайтлари, жумладан, Facebook ва YouTube саҳифаларининг тўсиб қўйилгани ана шу чақирувлар билан боғланмоқда. Тожикистонда бу Интернет сайтлари 5 октябрдан бери очилмаяпти.

Давлат коммуникация хизмати расмийлари Интернет тўсиб қўйилганидан бехабар эканликларини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG