Линклар

logo-print

Полиция Астраханнинг Россиядан "мустақил" деб эълон қилган ҳакерни қидирмоқда


Россия жанубидаги Астрахань вилоятида полиция маҳаллий парламент Интернет сайтини бузиб кириб, минтақанинг Россия Федерациясидан мустақиллик эълон қилгани тўғрисидаги ёзувни қолдирган ҳакерни қидирмоқда.

Ҳакер қолдирган ёзув 7 октябрь куни икки соат давомида вэбсайтда турди.

Ёзувда Астрахань вилояти Россиядан мустақиллик эълон қилиб, Қуйи-Волга Халқ Республикаси, деб аталиши билдирилган.

Интернетда эълон қилинган хабарда мазкур қарор маҳллий парламент, вилоят губернатори, вилоят хавсизлик хизмати раҳбари ва шарқий Украинадаги россияпараст айирмачиларнинг собиқ етакчиси Игорь Стрелковдан иборат “Фавқулодда қўмита” томонидан қабул қилингани ёзилган.

Ҳакер афтидан, Кремль Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларнинг “ўз тақдирини ҳал қилиш” ғоясини қўллаб-қувватлаётган бир пайтда,Россиянинг ўзида жорий қилинган айирмачиликка қарши қонунларга жамоатчилик эътиборини қаратмоқчи бўлган.

XS
SM
MD
LG