Линклар

logo-print

Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга 3:0 ҳисобида ютқазиб қўйди


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси душанба куни Дохада ўтказилган ўртоқлик учрашувида Қатар термасига 3:0 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ўзбекистон дарвозаси 18 дақиқда рақибларнинг ҳужумчиси Себастьян Сория томорнидан тўғри нишонга олиниб, ҳисоб очилди. Биринчи тайм тугашига икки дақиқа қолганида Ҳасан Ал-Ҳайдос ўзбекларга яна бир гол урди.

Ўйиннинг 66-дақиқасида қатарлик Маашал Абдулла ўзбеклар дарвозасини яна бир бор забт этиб, уларни доғда қолдирди.

Ўзбекистон Футбол федерациясига кўра, миллий терма жамоа Қатардан Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади. У ерда 10 ва 14 октябрь кунлари Баҳрайн ва БАА термалари билан ҳам ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG