Линклар

logo-print

Суриянинг Кобани шаҳрида "ИД" билан курдлар ўртасида кўча жанглари давом этмоқда


Суриялик курд жангчиларига кўра, халқаро коалиция ҳаво ҳужумлари “ИД” гуруҳи ҳужумини қайтара олмаган.

Суриялик курд жангчиларига кўра, халқаро коалиция ҳаво ҳужумлари “ИД” гуруҳи ҳужумини қайтара олмаган.

“Исломий давлат” гуруҳи жангарилари 7 октябрь куни Суриянинг Кобани шаҳарчасида маҳаллий курдлар билан жангларни давом эттирди. Бир кун аввал суннийлар етакчилигидаги экстремист гуруҳ Туркияга чегарадош Кобанида стратегик позицияларни эгаллаб олган эди.

“ИД” жангарилари асосан курдлар истиқомат қиладиган Кобани шаҳрининг жанубий ва ғарбий ҳудудларини эгаллаб олган.

Чегара ортида, хабарларга кўра, Туркия ҳарбийлари суриялик курдларнинг Туркияга қочиб ўтишига тўсқинлик қилмоқда.

Гувоҳларга кўра, АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция учқичлари кеча тунда Кобани узра парвоз қилган ва тонгга яқин шаҳарнинг жанубий ва ғарбий ҳудудларини ҳаводан ўққа тутган.

Лекин суриялик курд жангчиларига кўра, ҳаво ҳужумлари “ИД” гуруҳи ҳужумини қайтара олмаган.

XS
SM
MD
LG