Линклар

Анна Политковскаяни хотирлаган ҳамкасблари қоғоз гулларни олиб келди


Анна Политковская Россиядаги коррупция ва Чеченистонда инсон ҳуқуқлари топталишига оид мақолалари билан танилган эди.

Анна Политковская Россиядаги коррупция ва Чеченистонда инсон ҳуқуқлари топталишига оид мақолалари билан танилган эди.

Москвада 8 йил аввал ўлдириб кетилган журналист Анна Политковскаяни хотирлаган ҳамкасблари “Новая Газета” таҳририяти биноси олдига қоғоздан ясалган гулларни олиб келишди.

Гуллар Amnesty International ташкилоти уюштирган хотирлаш маросимида қатнашаётган нашрларга доир газета ва журналлар варақларидан ясалган. Хотирлаш маросими бошқа шаҳарларда ҳам ўтказилди.

Президент Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Политковская Россиядаги коррупция ва Чеченистонда инсон ҳуқуқлари топталишига оид мақолалари билан танилган эди. У 2006 йилнинг 7 октябрь куни Москвадаги уйи олдида отиб кетилган эди.

Шу йилнинг июнь ойида Политковскаяни ўлдирлишига алоқадорликда айбланган икки шахс умрбод, яна уч киши узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилган эди.

Журналистнинг қариндошлари ва ҳамкасблари қотилликни буюрганлар аниқланиб, жавобгарликка тортилмагунча адолат қарор топмаслигини айтади.

Политковская Путиннинг туғилган кунида ўлдириб кетилгани боис, бу қотиллик унга “совға” сифатида амалга оширилган, дея талқин қилинишига сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG