Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:25

OzodNazar: Милиционери пахта тераётган Андижоннинг 2 ойдан бери чироғи ўчмади


Эшиттиришнинг бугунги меҳмонини Ўзбекистон Президенти “танлаб берди”: Ислом Каримовнинг Андижонга 6 октябрь кунги сафарига доир расмий хабарларда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига оид баъзи рақамлар келтирилдики, уларни шарҳлаб беришни инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддиновдан илтимос қилдик.

Андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси эшиттиришимизда тилга олинадиган мавзуларнинг баъзилари юзасидан махсус тадқиқот ҳам ўтказган.

Саиджаҳон Зайнобиддинов билан ЎзА хабарида келтирилган мана бу маълумотлар атрофида суҳбатлашдик:

“2013-2015 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида шу йилнинг январь-сентябрь ойларида умумий қиймати 253 миллиард сўмлик 2 минг 815 лойиҳа амалга оширилди ва 24 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди”.

“Жорий йилда вилоятда 80 минг гектардан ошиқ майдонда ғалла экилиб, 500 минг тоннага яқин ҳосил олинди. Бугунги кунда 93 минг 400 гектар майдонда етиштирилган пахта йиғиб-териб олинмоқда”.

“Бу йил вилоятнинг 31 қишлоқ массивида намунавий лойиҳалар асосида 977 уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Янги массивларда табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви тармоқлари тортилиб, ички йўллар қурилди”.

Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг OzodNazarини тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:50 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG