Линклар

logo-print

"ИД" мусулмонларга нисбатан муносабатни ўзгартирдими?


Сурия ва Ироқдаги "Исломий давлат" гуруҳи сафида ўзбекистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Сурия ва Ироқдаги "Исломий давлат" гуруҳи сафида ўзбекистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

OzodNavigator дастурининг 8 октябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиқадиган сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Исломий давлат" мусулмонларга нисбатан муносабатни ўзгартирдими?” деган савол жавобини қидирамиз.

“Исломий давлат” экстремист гуруҳи Сурия ва Ироқда беш ойдан бери зўравонликларни давом эттираётгани халқаро ҳамжамият учун асосий бошоғриқлардан бири бўлиб қолмоқда. БМТ томонидан террорчи ташкилот деб топилглан “ИД” гуруҳи сафларига беш қитъанинг ўнлаб мамлакатларидан минглаб жанггарилар қўшилган ва қўшилишда давом этмоқда.

“ИД” сафида жанг қилаётган ўзбекистонликлар Марказий Осиёни ҳам ўзлари тузган “халифаликка қўшиб олиш” билан таҳдид қилгани Ўзбекистон ҳукумати тарафидан таҳдид сифатида қабул қилингани табиийдир. Президент Ислом Каримов ўз таъбири билан атйганда “бу бемаза оқимга қарши” диний уламолар ёшлар орасида тарғибот ўтказиши лозим, дея билдирди.

Каримов “буларнинг таъсири кучайиб, кўп мусулмонларни нотўғри йўлларга” бошлаётганини эътироф этди.

Натижада мустақил мусулмонларга нисбатан шундоқ ҳам кескин чекловлар амал қиладиган Ўзбекистонда президент таъбири билан “бунақа бемаза оқимларни остонамизга яқинлаштирмаслик” учун “тушунтириш ишлари” янада кучайтирилди.

Хусусан, Озодликка келаётган хабарларга кўра, мамлакат бўйлаб масжидлар олдида турадиган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сони кўпайтирилди. Ҳатто ўтган ҳафта айрим масжидларда Қурбон ҳайити намозига ёшлар киритилмагани тўғрисида хабарлар келди.

“ИД” жангарилари сафига асосан насроний ҳисобланган мамлакатлар фуқаролари ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бельгия, Буюк Британия, Франция, Ҳолландия, АҚШ ва бошқа давлатлар ҳукуматлари ўз фуқаролари Сурия ва Ироққа кетишда давом этаётганни эътироф этмоқда.

“ИД” экстремист гуруҳи бутун дунё учун тҳадид, деб кўрилаётгани бу мамлакатларда мусулмон озчилигига нисбатан муносабатни ўзгартирдими? OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида ана шу савол жавобини қидирамиз.

OzodNavigator дастурининг 8 октябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда кейинги ойларда мусулмонларга нисбатан муносабат ўзгардими?

Сиз яшайдиган мамлакатда мусулмонлар “Исломий давлат” экстремистларига тенглаштирилмоқдами?

Мусулмон жамоалри салбий муносабат олдини олиш учун нималар қилмоқда? Ҳукуматларчи, аҳолининг мусулмон қисмини салбий муносабатдан ихота қилмоқдами?

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG