Линклар

logo-print

Физика бўйича Нобел мукофоти японларга берилди


Нобел мукофотига сазовор бўлган олимлардан бири Сюдзи Нахамура.

Нобел мукофотига сазовор бўлган олимлардан бири Сюдзи Нахамура.

Швеция қироллик фанлар академияси 2014 йилда физика бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган олимларни эълон қилди.

Жорий йилда Нобел мукофоти ёруғликни ўрганиш йўналишида тадқиқотлар олиб борган япониялик Исаму Акасаки, Хироши Амано ва АҚШ фуқароси бўлган Сюдзи Нахамурага берилди.

Мазкур олимлар узоқ йиллик изланишлардан сўнг самарали яшил ёруғлик тарқатувчи диодларни кашф қилган. Бу кашфиёт энергияни иқтисод қилувчи ёрқин оқ ёруғлик манбааларини яратиш имкониятини пайдо қилди.

Нобел мукофотини топшириш маросими 7 октябрда тиббиёт соҳаси бўйича лауреатлар исмларини ошкор этиш билан бошланган эди. Бугун Нобел қўмитаси кимё бўйича лауреат номини эълон қилади.

10 октябрда Нобел Тинчлик мукофоти, 13 октябрда эса иқтисод бўйича Нобел мукофоти лауреати исми эълон қилинади.

2014 йилда Нобел мукофоти пул ҳисобида ҳар бир соҳа учун 8 миллион швед кронасини, яъни 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

XS
SM
MD
LG