Линклар

logo-print

Қирғизистон парламентида гейларга оид қонун муҳокама қилинмоқда


Бишкекда гейларга қарши ўтказилган митинглардан бири.

Бишкекда гейларга қарши ўтказилган митинглардан бири.

Қирғизистон парламенти махсус қўмитаси 7 октябрда бесоқолбозликни тарғиб қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади ва уни муҳокама қилиш учун парламент сессиясига тақдим этди.

Мазкур қонун лойиҳасида бесоқолбозликни тарғиб қилишда айбланганлар бир йил озодликдан маҳрум қилиниши қайд этилган. Бу қонун журналистларга ҳам таалуқли бўлиб, улар ёзган мақолалар “бесоқолбозликни тарғиб қилиш” деб топилса, жазога тортилади.

Бундан ташқари қонун лойиҳасида Қирғизистонда бесоқолбозлар, лесбиянкалар, бисексуаллар ва трансексуаллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ташкил этиш ҳам тақиқланади.

XS
SM
MD
LG