Линклар

Польша Россияга нисбатан санкциялар кучайтирилиши мумкинлигини билдирди


Польша ташқи ишлар вазири Гжегож Схетина.

Польша ташқи ишлар вазири Гжегож Схетина.

Польша ташқи ишлар вазири Гжегож Схетина Polsat News телеканалига 7 октябрда берган суҳбатида, агар Москва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирмаса, Россияга нисбатан яна санкциялар жорий этилиши мумкинлигини айтди.

Ғарб давлатлари Россияни Украинадаги исёнчиларга кўмак кўрсатаётганликда айблаб келади, Кремль эса бу айбловлар асоссиз эканини билдирмоқда.

Польша ташқи ишлар вазири Россияга нисбатан санкциялар янада қатъийлаштирилиши мумкинлигини таъкидлаб, Россиянинг бу каби сиёсатини ғарб давлатлари ҳеч қачон қўлламаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG