Линклар

logo-print

Туркия президенти "Исломий давлат" Кобанини эгаллаши мумкинлигини билдирди


Режаб Тоййип Эрдўғон.

Режаб Тоййип Эрдўғон.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон 7 октябрда суриялик қочқинлар лагерида қочинлар билан учрашди ва Кобани шаҳри “Исломий давлат” жанггариларига “мағлуб бўлишига сал қолди”, деб баёнот берди.

Суриянинг асосан курдлар яшайдиган Кобани шаҳридан Туркияга 180 минг қочқин қочиб ўтган. Бу шаҳар атрофида бир неча кундан бери жанглар давом этмоқда.

Эрдўғонга кўра, “Исломий давлат” гуруҳига қарши ер усти амалиёти бошланмагунига қадар "жанггариларнинг террорини тўхтатиб бўлмайди". Айни пайтда АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари “Исломий давлат” гуруҳига қарши фақат ҳаводан зарба бермоқда.

Туркияда Кобанидаги курдларни “Исломий давлат” жанггариларидан ҳимоя қилиш талаби билан намойишлар ўтказилди. Хабарларда Истанбул, Диёрбакир, Анқара, Мерсин, Адана каби йирик шаҳарларда норозиларнинг полиция билан тўқнашуви оқибатида тўққиз киши ўлган, ўнлаб одамлар ярадор бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG