Линклар

logo-print

Интерфакс агентлигининг “Газпром”даги ўз манбасига таяниб хабар қилишича¸ дунëнинг энг йирик ширкати яқин келажакда Ўзбекистон ва Туркманистондан табиий газ сотиб олишни тўхтатиш режасида. Бунинг учун эса¸ манба таъкидича¸ Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган келишувларни бекор қилиш лозим бўлади.

Айтилишича¸ Россияда газга нисбатан талабнинг камайгани 2015 йил охирига бориб Тошкент-Москва ўртасидаги газ келишувларини бекор қилиш эҳтимолини туғдирган.

Ҳозирга келиб ўзбек ва туркман газининг асосиий харидори Хитой ва шу кунларда минтақа газини Хитойга олиб кетувчи тўртинчи қувурлар линияси қурилиши бормоқда.

Бу қувурлар ишга тушса¸ Ўзбекистон Хитойга бир йилда 10 миллиард куб метр газ сотишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон 2012 йил август ойидан бери Хитойга газ экспорт қилиб келмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг аксар вилоятларида аҳоли йиллар давомида газ тақчиллигидан азият чекиб келади.

Расмий маълумотларга кўра¸ Ўзбекистонда йилига 63-65 миллиард кубометр газ ўзлаштирилади ва шундан 50 миллиард кубометри¸ ҳукумат иддаосича ички эҳтиëжга сарфланади.

2003 йилдан бери ўзбек газини сотиб олаëтган "Газпром" 2013 йилда Ўзбекистондан 7,5 миллиард кубометр газ олган.

Ўзбекистон шунингдек Қозоғистон¸ Қирғизистон ва Тожикистанга ҳам табиий газ сотади.

XS
SM
MD
LG