Линклар

Кимë бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди


Нобель мукофотининг янги совриндорлари.

Швеция қироллик Фанлар академияси котиби Стаффан Нормарк бугун кимë бўйича 2014 йилги Нобель мукофоти совриндорлари номини эълон қилди.

- Бу йилги мукофот оптик микроскопнинг қандай қилиб наноскопга айлангани хусусида. Қироллик академияси 2014 йилги мукофотни суперфлуоресцент микроскопияни ишлаб чиққани учун АҚШдаги Ҳовард Ҳюс тиббиëт институти профессори Эрик Бетзиг¸ Ҳайделбергдаги Германия саратон тадқиқотлари маркази ходими профессор Стефан Ҳел ва АҚШнинг Стэнфор университети профессори Уильям Мëрнерларга беришга қарор қилди¸ деди Швеция Фанлар академияси расмийси.

Cуперфлуоресцент микроскопи атомлар тарқатган люминесцент ёруғликдан фойдаланиб ўта кичик нарсаларни катталаштириб кўрсатади.

XS
SM
MD
LG