Линклар

Twitter ширкати Калифорния штати федерал маҳкамасига АҚШ Федерал тергов бюроси ва мамлакат Адлия вазирлиги устидан шикоят аризаси топширди.

Ширкат маҳкама орқали ўз мижозларига оид шахсий маълумотларни тақдим этиш ҳақида АҚШ ҳукумати йўллаган сўровларга оид барча маълумотни жамоатчиликка ошкор қилиш ҳаққини ҳимоя қилишга уринмоқда.

Twitter расмийлари¸ АҚШ ҳукуматининг бундай сўровларни очиқлашга чеклов қўйиши мамлакат конституциясининг сўз эркинлигини кафолатловчи 1-тузатишига зид эканини таъкидламоқда.

“Биз 1-тузатишга мувофиқ мижозларимиз хавотирларига жавоб бериш ва ҳукуматнинг ижтимоий тармоқ устидан кузатувчи кўламига оид ахборотни очиқлашга ҳақлимиз¸ деган фикрдамиз”¸ деди ширкат вице-президенти Бенжамин Ли.

XS
SM
MD
LG