Линклар

Францияда Қозоғистон билан Саркози даврида имзоланган келишув тергов қилинмоқда


Франция прокуратураси Николя Саркози президентлиги даврида Париж ва Остона ҳукуматлари ўртасида имзоланган келишув юзасидан тергов олиб бормоқда.

Associated Press агентлигининг Париж маҳкамаси ҳакамига таяниб хабар беришича¸ 2¸5 миллиард долларлик бу келишувга пул ювиш ва катта миқдорда откат аралашганлик гумонланмоқда.

Ўз исми очиқланмаслигини истаган ҳакамга кўра¸ ўтган ой уч одамга нисбатан катта миқдордаги коррупция ва пул ювиш айби бўйича жиноий иш очилган. Улар орасида Саркози яқин ëрдамчисининг адвокати ҳам борлиги айтилмоқда.

Терговчилар тафтиш қилаëтган француз-қозоқ келишувлари президент Нурсултон Назарбоевнинг 2010 йил октябрида Парижга қилган расмий сафари давомида имзоланган. Улар орасида Франциянинг Eurocopter ширкатидан 45 дона вертолëт сотиб олишни кўзда тутган контракт ҳам бор.

XS
SM
MD
LG