Линклар

Толибон ҳаракатининг Покистондаги қаноти ҳисобланган Таҳрики-Толибон Ироқ ва Сурия ҳудудларини ишғол қилиб¸ бу ҳудудда исломий халифат ўрнатилганини эълон қилган Исломий давлат гуруҳига қўшилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Таҳрики-Толибон матбуот котиби Шаҳид Шаҳидуллоҳ гуруҳ раҳбари мулла Фазлуллоҳнинг ўтган ҳафта эълон қилган баëноти Ироқ ва Суриядаги Ғарб кучларига қарши курашаëтган исломий жанггариларга ҳамдардлик ифодаси эканини таъкидлади. Унга кўра¸ мулланинг бу баëноти матбуот томонидан нотўғри талқин этилган.

"Айрим ахборот воситалари бизнинг баëнотимизни бузиб тарқатишди. Биз Сурия ëки Ироқдаги бирор гуруҳни қўллаëтганимиз йўқ. Бу гуруҳларнинг барчаси олийжаноб ва улар бизнинг биродарларимиздир”¸ деди бекиниб юрган жойидан телефон орқали раддия берган Шаҳидуллоҳ.

Шаҳидуллоҳ таъкидича¸ Таҳрики-Толибон афғон толиблари етакчиси мулла Умарга байъат келтирган¸ холос.

"Бизнинг йўлбошчимиз мулла Умар ва биз фақат унга эргашамиз”¸ деди жумладан Покистон толиблари сўзчиси.

2007 йилда ташкил топтган Таҳрики-Толибон Ал-Қоида террор тармоғиинг иттифоқчиси саналади ва шанба кунги баëнотида толибон Исломий давлат гуруҳига қўлдан келган ëрдамни беришга тайëрлигини билдирди.

Кузатувчилар¸ Покистонда жойлашган қатор террор гуруҳларидан таркиб топган Ал-Қоида манфаатларининг ўз таъсирини жанубий Осиëга ëйишга уринаëтган Исломий давлат гуруҳи билан тўқнашiшини тахмин қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG