Линклар

Туркия Исломий давлатга қарши якка урушга кирмаслигини билдирди


НАТО Бош котиби Туркия Ташқи ишлар вазири билан.

НАТО Бош котиби Туркия Ташқи ишлар вазири билан.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бугун Анқарага келган НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашувдан сўнг ўз мамлакати Исломий давлат гуруҳига қарши якка ўзи қуруқлик амалиëтларини бошламаслигини эълон қилди.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари НАТО аъзоси бўлган Туркия раҳбариятини Сурия-Туркия чегарасидаги Кобани шаҳрини ишғол қилишга уринаëтган Исломий давлатга қарши қуруқликдан ҳужумга ўтишга кўндиришга уринмоқда.

НАТО аъзолари Туркиянинг бундай амалиëт учун қўйган шартларини қабул қилмагани ортидан Анқара ҳам фақат ҳаво ҳужумларига ëрдам бериш билан чекланишини билдирди.

Ташқи ишлар вазири айни пайтда ҳаво ҳужумларининг Исломий давлатни тўхтатиш учун етарли эмаслиги ва шу боис қуруқлик ҳужумлари бошлаш режаси ҳам кўриб чиқилиши лозимлигини таъкидлади.

Чавушўғли Анқара Суриянинг Туркияга туташ шимолий минтақаларида буфер зона ва учиш тақиқланган ҳудуд ташкил этилиши ғоясини қўллашини билдирди. Аммо НАТО Бош котиби бу ғоя ҳарбий иттифоқ бу масалани муҳокама қилмаëтганини таъкидлади.

Ўтган тунда АҚШ ва коалиция ҳаво кучлари Кобанини қамалга олган Исломий давлат кучларига қарши зарба берганига қарамай¸ жанггарилар Кобанидаги полиция бўлимини қўлга олган ва ҳозирда шаҳарнинг учдан бир қисми устидан назорат ўрнатган.

XS
SM
MD
LG