Линклар

logo-print

Тожикистондаги мухолифат гуруҳи экстремист сифатида тақиқланди


Гуруҳ 24 етакчиларидан бири Шарофиддин Гадоев.

Гуруҳ 24 етакчиларидан бири Шарофиддин Гадоев.

Тожикистон Олий суди ўзини 24 гуруҳи деб атаган мухолифат ташкилотини экстремистик гуруҳ деб топди ва унинг фаолиятини тақиқлади.

Маҳкаманинг бу қарори 24 гуруҳи Интернет орқали тожикистонликларни 10 октябрь куни Душанбеда норозилик намойишига чиқишга ундаëтган бир пайтда чиқарилди.

Олий суд ҳаками Саломат Ҳакимова маҳкама ҳукмига кўра¸ 24 гуруҳининг Интернет саҳифаси ва улар тарқатаëтган нашрлар ҳам тақиқланганини билдирди.

24 гуруҳи Тожикистон ҳукуматининг 5 октябрь куни мамлакатдаги юзлаб сайтлар¸ хусусан¸ Facebook ва YouTube тармоқларини ëпганига нисбатан норозилик билдириш мақсадида норозилик намойиши ўтказишни режалаëтган эди.

Тожикистон Алоқа вазирлиги Интернет сайтларининг ëпилишига ўзининг алоқаси йўқлигини иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG