Линклар

1976 йил, Дўстлик туман касалхонаси ва Бошсиз чавандоз ҳақида


“Жияним 2 октябрь куни телефон қилди, ёмғирда даладамиз, оёғим оғрияпти, лекин домла рухсат бермаяпти шийпонга кетишга, деди. Биз 3 октябрь куни эрталаб етиб бордик. Не кўз билан кўрайликки, 20 кундан бери илғорлар қаторида пахта териб мақтов ёрлиқлари олган жияним оёғи шол бўлиб ётарди. Тезда уни Дўстлик касалхонасига олиб бордик...”

“Тошкентдан, Абдулмажид”дан Озодликка келган шарҳдан олинган парчани ўқидингиз.

Абдулмажиднинг жияни олиб борилган Жиззах вилоят, Дўстлик тумани касалхонасида бундан 38 йил муқаддам OzodNazar бошловчиси ҳам ётиб, “даволанган” эди.

Ўшанда бошловчи ҳам Абдулмажиднинг жиянидай талаба эди, туманнинг 11- совхозида пахта терган эди...

Абдураҳмон Ташановнинг OzodNazarини тингланг:

XS
SM
MD
LG