Линклар

logo-print

Президент Нурсултон Назарбоевнинг Брюсселга қилган сафари натижасида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик келишуви юзасидан музокаралар якунланди.


- Бугун мен мамнуният билан Кучайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик келишуви юзасидан музокараларнинг муваффақиятли тугаганини эълон қилмоқчиман. Бу икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги энг жиддий муваффақиятдир¸ деди президент Назарбоев билан учрашувдан сўнг Европа комиссияси президенти Жозе Мануэл Барросо.


280 саҳифалик бу ҳужжат устида иккала томон тўрт йил давомида музокара олиб борди.

ЕИ Марказий Осиëнинг энг йирик ва кучли иқтисоди саналган Қозоғистон билан ҳамкорликни кучайтиришга уриниб келмоқда.

Айни пайтда Назарбоев ҳам Хитой ва Россия баробарида Ғарб¸ хусусан¸ ЕИ билан яқин иқтисодий алоқалар ўрнатишга уринмоқда.

Қозоғистон-ЕИ келишувининг келаси йил имзоланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG