Линклар

Ўзбекистон Интернет нашрларининг Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар қилишича¸ ўтказилган рейдлар натижасида биргина пойтахт Тошкентда 334 та фоҳишахона фаолият юритаётгани аниқланган.

Расмийларга кўра¸республика бўйлаб ўтказилган тадбирлар сўнггида Тошкент вилоятида 69 та, Самарқандда 50 та, Сирдарё ва Жиззахда 22 та, Бухорода 46 та, Навоийда 19 та, Фарғонада 47 та, Андижонда 30 та, Наманганда 74 та ва Қорақалпоғистонда 40 та ишратхона аниқланган.

ИИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон бўйлаб жами 842 та фоҳишахона фош этилган¸ фоҳишалик билан шуғулланиб келган 1097 нафар шахс қўлга олинган.

Халқаро матбуот Россия¸ БАА¸ Туркия¸ Ҳиндистон¸ Хитой¸ Малайзия ва Таиланд каби давлатлар полицияси ўтказаëтган рейдлар натижаси ушбу мамлакатларда ўзбек қўшмачилари бошқараëтган ўнлаб фоҳишахоналарда юзлаб ўзбек қизларининг фоҳишалик билан шуғулланиб келгани ҳақида тез-тез хабар тарқатади.

XS
SM
MD
LG