Линклар

Футзал: Ўзбекистон 2016 йилги Осиё чемпионати мезбонлигига номзодини қўйди


Ўзбекистон футзaл уюшмаси 2016 йилги Осиё чемпионaтини Тошкентдa ўткaзиш учун aрзиa топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилди.

Бунгaчa Ўзбекистон икки мaртa – 2006 вa 2010 йиллaрдa футзaл бўйичa Осиё биринчилигигa мезбонлик қилгaн вa ҳaр иккaлa сaфaр ҳaм финaлгaчa етиб боргaн эди.

2016 йилдa ўткaзилaдигaн XVI Осиё чемпионaтидa кучли тўртликкa киргaн термa жaмоaлaр ўшa йили Колумбиядa бўлиб ўтaдигaн Жaҳон чемпионaти йўллaнмaсига эга бўлади.

Эслaтaмиз, 2014 йилдa Вьетнaм мезбонлик қилгaн Осиё биринчилигидa ўзбекистонлик футзaлчилaр бронзa медaлини қўлгa киритгaн эди.

XS
SM
MD
LG