Линклар

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи 60 яшар Йўлчи бобо тўрт кишини заҳарлаб, уларнинг нарсаларини ўғирлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди.

Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон ИИВгига қарашли "Постда" газетасига кўра, Йўлчи бобо Қўйлиқ бозоридан водийга кетаётган Нексия машинасидаги тўрт кишини қасддан заҳарлаганликда айбланмоқда.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, Йўлчи бобо Нексияга чиққач ҳайдовчи ва уч йўловчига заҳарланган, руҳан карахт қилувчи модда қўшилган шоколадлар берган. Ҳамроҳлари шоколадни еб, ухлаб қолгач, Йўлчи бобо уларнинг қимматбаҳо буюмлари, мобил телефонлари, кийим-кечак ва пулларини ўғирлаб, қочиб кетган.

XS
SM
MD
LG