Линклар

“Қурманжон додхоҳ” фильми Оскар танловига қўйилди


 "Қурманжон Додхоҳ" фильмидан олинган сурат

"Қурманжон Додхоҳ" фильмидан олинган сурат

Қирғизистонлик режиссёр Сиддиқ Шерниёз суратга олган "Қурманжон додхоҳ" фильми нуфузли Оскар танловига қўйилди.

Бу ҳақда Озодликка режиссёрнинг ўзи маълум қилди. Унинг айтишича, ушбу фильм Оскар танловининг "Хорижий тилдаги энг яхши фильм" номинацияси бўйича қатнашади.

Қирғиз халқининг тарихий қаҳрамони Қурманжон Додхоҳ ҳаётидан ҳикоя қилувчи ушбу фильм 3 йил давомида суратга олинган бўлиб, фильмга давлат бюджетидан 1,5 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Фильмни суратга олиш жараёнида жами 10 минг киши иштирок этган.

Олой қирғизларининг маликаси бўлган Қурманжон Додхоҳ 19-асрда Қўқон хонлари таркибида рус босқинчиларига қарши курашган қаҳрамон сифатида тарихга кирган.

XS
SM
MD
LG