Линклар

МТСнинг Ўзбекистон бўлимига Нагорний раҳбар бўлди


МТС Россиянинг энг йирик мобил оператори

МТС Россиянинг энг йирик мобил оператори

Ўзбекистонда МТС уяли алоқа хизмати кўрсатувчи “Universal Mobile Systems” Россия – Ўзбекистон қўшма корхонасига Дмитрий Нагорний директор қилиб тайинланди.

Нагорний аввал МТСнинг Олтой ўлкасидаги бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келган.

“МТС-Ўзбекистон”нинг собиқ директори Беҳзод Аҳмедов 2012 йилнинг июн ойида мамлакатдан қочиб кетган.

Европанинг бир қатор давлатларида Ўзбекистон президентининг тўнғичи Гулнора Каримова ва унинг яқинлари билан боғлиқ жиноят ишларидаги асосий фигурант бўлган Беҳзод Аҳмедов¸ Европа терговчилари учун Каримова бизнес империясига оид қимматли маълумотга эга шахс сифатида кўрилмоқда.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси "Ўздунробита" 2012 йилнинг июль ойида ҳукумат қарори билан фаолиятини тўхтатган эди.

Ўзбекистон расмий идоралари "Ўздунробита"ни катта миқдорда солиқдан бўйин товлаш, пул ювиш, мижозлар пулларини ноқонуний ўзлаштириш ва бошқа қонунбузарликларда айблаган эди.

Бир неча ой олдин Ўзбекистон ҳукумати МТСга яна фаолият юритишга рухсат берган. МТС энди “UMS” бренди остида иш олиб боради.

XS
SM
MD
LG