Линклар

logo-print

Малалага Нобель Тинчлик мукофоти берилди


Нобель Тинчлик мукофоти лауреатлари Малала Юсуфзай (чапда) ва Кайлаш Сатъярхи (ўнгда)

Нобель Тинчлик мукофоти лауреатлари Малала Юсуфзай (чапда) ва Кайлаш Сатъярхи (ўнгда)

2014 йилги Нобель Тинчлик мукофотига покистонлик аёллар ҳуқуқлари курашчиси Малала Юсуфзай билан ҳиндистонлик болалар ҳимоячиси Кайлаш Сатъярхи сазовар бўлди.

Бу ҳақда бугун Норвегия Нобель қўмитаси раиси Торбйорн Ягланд Ослодаги Нобель Институтида қилган чиқишида эълон қилди.

Покистонда аёллар ҳуқуқлари учун курашгани учун Малала 2012 йилда мактабдан уйига қайтаётиб, Толибон жангарилари ҳужумига учраган эди.

Ҳиндистонлик 60 ёшли фаол Сатъярхи “молиявий мақсадларда болаларнинг эксплуатация қилиниши”га қарши тинч намойишларга йўлбошчилик қилиб келади.

Икки лауреат баҳам кўрадиган 1,1 миллион АҚШ долларига тенг мукофот 10 декабрь куни Ослода тақдим этилади.

XS
SM
MD
LG