Линклар

Ислом Каримов Украина президенти Петро Порошенкони МДҲ саммитига келмагани¸ ҳамдўстлик президентларидан деярли бирортаси билан учрашишни лозим топмаëтгани учун ëзғирди. Порошенкога нисбатан аввалига “ўртоқ”¸ кетидан эса “жаноб” деб қилинган мурожаатда Тошкент раҳбари¸ Порошенкога МДҲда қолиш-қолмаслик борасида сўнгги қарор бериш ҳақида ҳам писанда қилди.

Тузилганидан бери самарасиз ва туғилмай туриб ўлган бир гуруҳ сифатида танқид қилиб келинаëтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги саммитларига Ислом Каримовнинг ўзи кўп ҳам бормай қўйганига анча бўлади.

Ислом Каримовнинг олий даражали раҳбар қатнашиши белгиланган машваратларга Ташқи ишлар вазири¸ кўпинча¸ саммитга мезбон мамлакатдаги ўзбек элчисини юборишга ўтиб олганига ҳеч ким ажабланмай қўйган.

Лекин Украина ҳудуди Россия томонидан аннексия қилинган¸ шарқий ҳудудлар Россия аралашуви билан уруш майдонига айланган бир кунда Порошенконинг Путин билан бир столда ўтириб¸ қуруқ баëнотлар эшитиш ўрнига бошқа жиддийроқ ишлар билан банд бўлгани айнан Каримовнинг эътирозига сабаб бўлди.

- МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарларидан қай биримиз жаноб Порошенко билан юзма юз учрашган? Фақат бир нечамиз.Ўтган давр ичида у Европанинг кўплаб мамлакатлари, айниқса Брюсселда кўп бўлди. Шунингдек, у бошқа мамлакатларга ҳам борди, қайсилигини айтмасак ҳам бўлади. Лекин, у МДҲнинг навбатдаги саммитида қатнашиб, бугунги имкониятдан фойдаланмади. Айтиш керакки¸ Украина расман ҳали ҳам МДҲ таркибида қолмоқда. У афтидан МДҲдан чиқиш уни фойдасигами ёки йўқлиги борасида бир тўхтамга келмаган, деди қоғоздан истеҳзо билан ўқиб берилган баëнотида Ислом Каримов.

Мустақил таҳлилчи Анвар Назиров Каримовнинг 10 октябрь куни Минскда¸ Путин даврасида қилинган бу баëнотини Ўзбекистон ташқи сиëсатидаги яна бир жиддий хато деб баҳолайди.

Анвар Назиров билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG