Линклар

"Янги Тожикистон” мухолиф кучлар иттифоқи” (“24 гуруҳи”) томонидан Душанбе шаҳрида бугунга режаланган норозилик намойиши ўтказилмади.

Душанбедан олинган хабарларга кўра, Тожикистон хавфсизлик кучлари жума куни эрта тонгдан пойтахтнинг одам тўпланиши мумкин бўлган майдон ва кўчаларни қаттиқ назоратга олган.

Озодлик мухбирларига кўра, жума куни шаҳар кўчаларида транспорт қатнови бошқа кунларга нисбатан анча камайгани кузатилган.

Айни пайтда шаҳар бўйлаб 855 видеокамера ўрнатилгани айтилмоқда.

Кеча Тожикистон Олий суди “24 гуруҳи”ни экстремистик гуруҳ деб топиб, унинг фаолиятини тақиқлади.

Маҳкаманинг бу қарори “24 гуруҳи” Интернет орқали тожикистонликларни 10 октябрь куни Душанбеда норозилик намойишига чиқишга ундаëтган бир пайтда чиқарилди.

Айни пайтда Тожикистонда юздан ортиқ Интернет сайтлари, Facebook, YouTube ижтимоий тармоқлари тўсиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG