Линклар

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ун Корея Меҳнат партияси ташкил этилганининг 69 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирларида қатнашмади.

Байрам тадбирини ёритган Корея матбуоти Чен Ун шаънига мақтовлар ёғдирди, бироқ унинг тадбирдаги иштироки ҳақида бирор маълумот бўлмади.

Ким Чен Ун бир ойдан кўпроқ вақтдан буён оммага кўриниш бермаяпти. Охирги марта у жорий йилнинг 3 сентябрь кунги концертда иштирок этган. Ушбу концертдан тайёрланган видеолавҳаларда унинг оқсаб юраётгани тасвирлари бўлган. Шундан сўнг унинг қаердалиги номаълум қолмоқда.

31 яшар Чен Уннинг икки оёғининг тўпиғи операция қилингани ҳақида хабарлар ҳам тарқалди. Бироқ бу борада бирор расмий маълумот очиқланмади.

2011 йилнинг 17 декабрида Шимолий Кореяни 17 йил бошқарган 69 яшар Ким Чен Ир вафотидан сўнг ҳукмронлик унинг ўғли Ким Чен Унга ўтди.

XS
SM
MD
LG