Линклар

Юқоридаги суратда: Туркия курдлари Суриядаги Кобани шаҳрида яшовчи курдлар билан бирдамлигини билдириш мақсадида Туркия-Сурия чегарасидаги очиқ майдонда жума намозини ўқиди. Кобани шаҳри “Исломий давлат” гуруҳи томонидан забт этилмоқда. БМТнинг Сурия бўйича вакили Туркия ҳукуматидан Сурияга ўтиб “Исломий давлат” жанггариларига қарши курашмоқчи бўлганлар учун чегарани очиб қўйишни илтимос қилди.

Хиндистонлик кулол Ахмадобод шаҳрида ўтадиган Дивали маросими учун лойдан чироқлар ясамоқда.

Берлиндаги совет ҳарбийларига ўрнатилган ёдгорлик комплексидаги танк замбараги ичида ўтирган қушча.

Украина шарқидаги жангларда ҳалок бўлган Миллий гвардия ҳарбийларини дафн қилиш маросими.

Ироқда “Исломий давлат” гуруҳи нуқталарини бомбардимон қилаётган Австралия учқичига ҳавода ёнилғи қуйилмоқда.

Турк полицияси “Ислмоий давлат” жанггариларидан суриялик курдларни ҳимоя қилиш талаби билан намойиш ўтказган анқараликларни қўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлар воситасида тарқатмоқда.

Россияпараст исёнчи Ирина Украина ҳукумати ҳарбийларига қарши жанг бошланиши арафасида Донецк аэропорти олдидаги ўз позициясини эгаллаш учун кетмоқда. Ирина Донецкда ҳарбий ҳаракатлар бошлангунига қадар казинода крупье бўлиб ишлаган.

Келиб чиқиши япониялик бўлган АҚШ фуқароси Сюдзи Накамура (чапда) физика бўйича 2014 йилги Нобел мукофотига сазовор бўлгани эълон қилинганидан сўнг Калифорнияга матбуот анжумани ўтказиш учун кетаётган пайт. Унинг ёнида 2000 йилда физика бўйича Нобел мукофотини олган олим Герберт Кремер ўтирибди. Накамура ва япониялик Исаму Акасаки, Хироши Амано янги экологик тоза ва самарали ёруғлик манбасини кашф этганлари учун Нобел мукофотига сазовор бўлган.

Суриянингг Кобани шаҳри ғарбидаги “Исломий давлат” жанггарилари позицияларини АҚШ етакчилигидаги коалиция учоқлари бомбардимон қилганидан сўнг.

Кобул яқинидаги Пула Чархи қамоқхонасига ўрнатилган дор. Афғонистон суди қарори билан бу ерда тўрт аёлни зўрлаган 5 маҳбус осиб ўлдирилди.

Москванинг ГУМида 7 октябрда ўзининг 62 ёшини нишонлаган Владимир Путин сурати туширилган киймлар сотилмоқда.

Ҳаж амалларини бажараётган мусулмонлар шайтонга тош отиш амалини бажаришга кетмоқда.

Украина ҳукумат кучлари ҳарбийси Мариупол шаҳри яқинидаги базада кийимларини қуритмоқда.

Покистонлик қассоб Қурбон Ҳайити куни буқани сўйишга ҳаракат қилмоқда.

Покистонлик мусулмонлар Ҳайит намозидан сўнг бир-бирларини қутламоқда.

Словениянинг Пиран денгизи ёқасида дам олаётган одам.

Испаниянинг Каталония минтақасида ҳар йили одамлардан минора ясаш бўйича мусобақа ўтказилади. Суратда минора ясаш бошланаётган палла.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG